1

Германияда коронавирусни аниқловчи дунёдаги энг тезкор тест тизими яратилди

ДУНЁ 27.09.2020, 10:56
Германияда коронавирусни аниқловчи дунёдаги энг тезкор тест тизими яратилди

Германиянинг Bosch компанияси коронавирусни аниқловчи янги тест тизимини яратди. Натижани 39 дақиқада маълум қиладиган, ПЗРга асосланган технология дунёдаги энг тезкор тест деб аталмоқда, деб  хабар бермоқда daryo.uz «РИА Новости» таяниб.

«Bosch ўзининг Vivalytic таҳлилий қурилмаси учун SARS-CoV-2 қўзғатувчисини аниқлайдиган янги экспресс-тестни яратди. Шу орқали тест натижаси 39 дақиқада тайёр бўлади — бу ПЗР асосида ишлайдиган ҳозирда дунёдаги энг тезкор тест тизими ҳисобланади», — дейилади компания хабарида.

Компаниядагиларнинг ҳисоблашича, уларнинг маҳсулоти тезкор натижалар керак бўладиган аэропортлардаги мобил тестдан ўтказиш жойларида қўл келади. Таъкидланишича, ҳозирда ушбу тестдан Европадагилар бемалол фойдалана олади. Янги тизим мамлакатнинг Илм-фан ва таълим вазирлиги ёрдамида яратилган. Тест SARS-CoV-2 инфекциясига чалинганларни 98 фоиз аниқликда, соғломларни эса 100 фоиз аниқликда топади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1