Ушбу сана БМТнинг Халқаро туризм ташкилоти – UNWTO томонидан илк бор 1979 йилда Испаниянинг Торремолинос шаҳрида таъсис этилган. Шундан бери ҳар йили 27 сентябрь бутун дунёда Халқаро туризм куни сифатида кенг нишонланади.
Ушбу санани таъсис этиш ва нишонлашдан мақсад туризмни глобал миқёсда тарғиб қилиш, унинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини дунё ҳамжамиятига етказиш, халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдир.






