1

Чустдаги 52- мактабнинг бир йўла барча битирувчилари талабаликка қабул қилинди

ЖАМИЯТ 27.09.2020, 22:06
Чустдаги 52- мактабнинг бир йўла барча битирувчилари талабаликка қабул қилинди

Наманган вилоятининг Чуст туманидаги 52-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабини бу йил тамомлаган барча ўқувчилар ёппасига талаба бўлди. Бу ҳақда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Бу йилги ўқув йилида, яъни 2019 - 2020 ўқув йилда мазкур илм масканини битирган 18 нафар ўқувчининг барчаси (100 фоизи) талабалар сафига қабул қилинган.

- Бу ютуқ нафақат 29 нафар мактаб жамосидаги устоз-муаллимларнинг ютуғи, балки битирувчиларнинг илм-маърифат йўлидаги интилишлари ҳамда ота-оналарнинг эътибори самараси ҳамдир. Бундай муваффақият бизга янада иштиёқ бағишлаб, келгусида ҳам барча битирувчиларимиз шундай натижаларга эришиши борасида астойдил фаолият юритишимизга қанот бўлади, - дейди мактаб директори Фазлиддин Қўчқоров. 

Иқтидорли ёшларга янада баланд марраларни забт этиш йўлида шижоат ва омад тилаймиз. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1