1

Фуқаролар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Республика ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин

ЖАМИЯТ 28.09.2020, 08:32
Фуқаролар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Республика ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин

“Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди, дея хабар берилди Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида. 

Фармонга мувофиқ, жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

 Фармонга кўра, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилиб, Марказий банкда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилди.

Шунингдек, биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизми жорий этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1