1

“Туризм фидойиси” кўкрак нишони соҳиблари маълум бўлди (рўйхат)

ЖАМИЯТ 28.09.2020, 08:56
“Туризм фидойиси” кўкрак нишони соҳиблари маълум бўлди (рўйхат)

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5781-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан “Туризм фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилган эди.

Ушбу кўкрак нишони билан Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар соҳа ривожига қўшаётган хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун мукофотланади. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг 2020 йилги совриндорларини эълон қилди.

 Абдуллаев Махмуд Мамаджанович – Жанубий Кореядаги “LAZZAT” ўзбек ресторани раҳбари; 

Бадак Садик – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси (Туркия); 

Бекжанова Амина Каримбаевна – “MUINAK TOUR” МЧЖ директори (Қорақалпоғистон Республикаси); 

Зарифуллаев Гулмурод Сайфуллаевич – “Синтобистон” оилавий меҳмон уйи раҳбари (Навоий вилояти);

 Ибрагимов Шухрат Равшанович – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилоятидаги ҳудудий бошқармаси Маркетинг ва туризм турларини ривожлантириш бўлими бошлиғи;

 Кадиров Дониёр Бахтиёрович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари – Полковник; 

Киёси Куросава  – кинорежиссёр, сценарист, ёзувчи ва Ўзбекистонда тасвирга олинган "Дунёнинг чеккаси томон" фильми продюсери (Япония); 

 Махкамов Илҳам Рустамович – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирнинг биринчи ўринбосари; 

Назиров Алишер Носирович – кулол, “Ҳунарманд” уюшмаси Риштон тумани бўлими аъзоси (Фарғона вилояти);  

Сайдаминов Муродулла – Orient Voyage сайёҳлик фирмаси бош директори (Самарқанд вилояти);  

Софи Ибботсон – Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Туризм бренди элчиси; 

 Салиев Тахиржан Нурмаматович – Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси раиси;  

Тони Тончиан Дзоу – “Ипак йўли” туризм халқаро университети ректори маслаҳатчиси (Хитой Халқ Республикаси);  

Тухватуллина Эльмира Акрамовна - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Dunyo bo‘ylab” телеканали давлат унитар корхонаси директорининг ижодий ишлар бўйича ўринбосари;  

Убайдуллаев Равшан Умарович – “Амирсой” тоғ чанғи курортини ташкил этиш бўйича лойиҳа раҳбари;  

Уитердик Катерина – Бухоро шаҳридаги “Шухов” сув иншооти реставрацияси ва туризм намойиш объекти барпо этилиши ташаббускори, инвестор (Франция);  

Шарапов Анвар Қурбанович – вафот этган (сўнгги иш жойи  Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси маслаҳатчиси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг собиқ раиси);  

Холматов Эркин Иргашевич       - Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи;  

Ҳайитова Муҳайё Холмуродовна – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари; 

 Ҳакимов Дилёр Зафарович - Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Фавқуллодда ва Муҳтор Элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги Ваколатхоналар бошлиғи. 

“Туризм фидойиси” кўкрак нишони совриндорларини қутлаш маросими яқин кунларда тантанали равишда ўтказилади, унда Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов совриндорларга кўкрак нишонини топширади. Қайд этилишича, “Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилиб, совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1