1

Ўзбекистонда светофорларнинг рухсат берувчи чироқлари вақт оралиғи қайта кўриб чиқилади

ЖАМИЯТ 28.09.2020, 09:08
Ўзбекистонда светофорларнинг рухсат берувчи чироқлари вақт оралиғи қайта кўриб чиқилади

Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда пиёдалар ўтиш йўлакларида йўл-транспорт ҳодисаларининг сонини кескин қисқартириш, шунингдек, аҳолининг пиёда юриши учун қулайликлар яратиш мақсадида барча кўчаларда ўрнатилган светофорларнинг рухсат берувчи чироқлари вақтлари оралиғини халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқади.

Қайд этилишича, вазирлик пиёдалар ўтиш йўлакларида, шу жумладан, тартибга солинмаган серқатнов пиёдалар ўтиш йўлларида махсус тугмачалар орқали бошқариладиган светофорлар  ўрнатилишини, ўтиш жойларини (зебра) халқаро тажрибадан келиб чиқиб инновацион ёндашув асосида ташкил этилишини таъминлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1