1

Қибрайда қатор бўлиб кетаётган 6 та машина ҳайдовчиларига чора кўрилди

ЖАМИЯТ 28.09.2020, 09:34
Қибрайда қатор бўлиб кетаётган 6 та машина ҳайдовчиларига чора кўрилди

Гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашган ҳайдовчиларга чора кўрилди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ Ахборот хизмати. 

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳудудида жорий йилнинг 26 сентябрь куни вилоят ИИББ ЙҲХБ Махсус отряд ҳодимлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашган 6 та транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 129-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.

"Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, йўлларда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланмасликларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1