1

Фарғонада қоидабузарликларни аниқловчи янги қурилмалар ишга туширилди

ЖАМИЯТ 28.09.2020, 10:47
Фарғонада қоидабузарликларни аниқловчи янги қурилмалар ишга туширилди

Фарғона вилояти ИИБ томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига замонавий техниклар жорий этиш давом этмоқда. Мақсад - йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, қоидабузарликларни аниқлашда инсон омилини камайтиришдир. Ана шундай қурилмалардан яна бири Қува туманида ишга туширилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу қурилмалар йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандида назарда тутилган қоидабузарликлар яъни “Тўхташ ва тўхтаб туриш” қоидаларига амал қилмаган транспорт воситаларини онлайн тарзда аниқлайди. Туманда ўрнатилган фотовидео фиксация қурилмаси орқали бир кунда 115 та ана шундай қоидабузарликлар қайд этилди.

Яқин кунларда ушбу замонавий техникалар вилоятнинг Риштон, Тошлоқ, Сўх, Ўзбекистон ва Бувайда туманларида ҳам ишга туширилади.

"Ҳурматли ҳайдовчилар! Оилавий бюджетингизга зарар келтиришни истамасангиз йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг" дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1