Камбағалликни қисқартириш юзасидан ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланган Хитой ҳукумати томонидан БМТ котибияти билан ҳамкорликда ташкил этилган юқори даражадаги халқаро видеоконференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси нутқида камбағалликни қисқартириш соҳасида глобал ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги, шунингдек, ушбу мамлакатнинг қашшоқликка қарши курашиш бўйича Хитойнинг муваффақиятли тажрибасини ролини таъкидлаб ўтди.
ХХР ташқи ишлар вазири ва БМТ вакиллари глобал пандемия натижасида 70-100 миллионга яқин дунё аҳолиси ўта қашшоқлик даражасига тушиб қолиши бўйича таҳдидлар мавжуд эканлигини таъкидлади. Шу муносабат билан улар камбағалликни қисқартириш, молиявий ва техник ёрдам ролини кучайтириш юзасидан стратегик шериклик муҳимлиги ҳамда пандемия шароитида янада зарур омилга айлангани қайд этдилар.
Ўзбекистон томонидан қуйидагилар таклиф қилинди:
камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
ХХРнинг камбағалликни қисқартириш бойича тажрибасини ўрганиш мақсадида, вазирликлар ва идоралар ходимлари учун хизмат сафарларини ташкил этиш;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Хитойдан маслаҳатчи-эксперт жалб қилиш.






