АсосийJamiyat

Уй-жойга субсидия олиш учун қаерга бориш керак?

'Уй-жойга субсидия олиш учун қаерга бориш керак?'ning rasmi

Бугун АОКАда Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди.

❓Мен уй-жой учун субсидия олмоқчиман. Бунинг учун қаерга ва қайси тартибда ҳужжат топшираман?

–18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (фуқаро меҳнат мигранти бўлганда унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин) уй-жой сотиб олишда бошланғич бадал ёки кредит фоизини бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар олиш юзасидан жорий йилнинг 1 мартидан 1 октябрига қадар Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришлари мумкин.

Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори

Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

Оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;

Никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқимий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);

Турар-жойининг кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

Турар-жойининг уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхалари;

Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома.

    Бошқа янгиликлар