АсосийJamiyat

Президент Шуҳрат Ғаниев, Хайрулла Бозоров ва Шавкат Абдураззоқовларни янги лавозимга тайинлаш ҳақида фармонни имзолади

'Президент Шуҳрат Ғаниев, Хайрулла Бозоров ва Шавкат Абдураззоқовларни янги лавозимга тайинлаш ҳақида фармонни имзолади'ning rasmi

Президент Фармони билан (ПФ–6069-сон, 24.09.2020 й.) Шуҳрат Мадаминович Ғаниев Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.  

Бунга қадар Ш. Ғаниев Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Хайрулло Хайитбаевич Бозаров Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди (бунга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган);  

Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи (бунга қадар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган) этиб тайинланди.

    Бошқа янгиликлар