1

Жанубий Кореяга бориш учун коронавирусга тест топшириш бўйича лабораториялар рўйхати ўзгарди

ЖАМИЯТ 28.09.2020, 18:33
Жанубий Кореяга бориш учун коронавирусга тест топшириш бўйича лабораториялар рўйхати ўзгарди

Ўзбекистондан Жанубий Кореяга бориш учун коронавирусга тест топшириш бўйича лабораториялар рўйхати ўзгарди. Бу ҳақда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

Карантин чораларини кучайтириш мақсадида 24 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондан Корея Республикасига борувчи фуқаролар парвозгача 48 соат давомида фақат Тошкент шаҳри Миробод тумани Қўйлиқ 5 мавзеси Янги Қўйлиқ 1А кўчасида жойлашган “KOREA NO 1 LABORATORY”да (+99899 805-59-68) коронавирусга тест топшириши ҳамда бу тўғрисида инглиз тилида тиббий маълумотномага эга бўлиши шарт.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1