1

Комил Алламжонов: 2016 йилга қадар матбуот фақат ўша пайтдаги давлат раҳбарининг кайфиятига қаратилган бўлган

ЖАМИЯТ 28.09.2020, 18:47
Комил Алламжонов: 2016 йилга қадар матбуот фақат ўша пайтдаги давлат раҳбарининг кайфиятига қаратилган бўлган

Масс-медиани ривожлантириш жамғармаси ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан биргаликда Халқаро ахборотдан эркин  умумфойдаланиш куни муносабати билан онлайн конференция ўтказмоқда.

Анжуманда БМТ Бош котибининг Глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг, ЕХҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи Элчи Туула Юрёла, Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, Улрика Фунеред, Швециянинг ЕХҲТдаги элчиси ва 2021 йилдаги ЕХҲТ Доимий Кенгаши раиси ва бошқалар иштирок этишмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Комил Алламжонов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-- Ўзбекистон матбуоти кома ҳолатида бўлган. 2016 йилга қадар матбуот фақат ўша пайтдаги давлат раҳбарининг кайфиятига қаратилган бўлган. Ҳозир вазият ўзгарди. Ким нима деса ҳам ўзгарди. Матбуот очилди. Муаммолар бу жараёндир.

Пандемия баҳона матбуот бўғилиши керак emas.Vaziyat кўрсатдики, карантинда ўтирган одамларга ахборот сув ва ҳаводек керак бўлди. Пандемияда ахборот ҳаёт мамот масаласига aylandi.Matbuot билан муаммо бор. Лекин бунинг ҳаммаси инвидуал даражада кўрилиши керак, давлат сиёсати даражасида эмас. Сиёсат очиқлик yo'lida.Jurnalistlar билан боғлиқ ҳар бир кейс суд орқали ҳал бўлиши керак. Фақат очиқ ва адолатли суд орқали, деди  К.Алламжонов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1