1

МИБ Қизриқдаги 2 та оилани яраштириб қўйди

ЖАМИЯТ 28.09.2020, 19:17
МИБ Қизриқдаги 2 та оилани яраштириб қўйди

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент қарздорликларини ундириш билан бир қаторда оилаларни ўзаро яраштириб, оила мустаҳкамлигини сақлаб қолишга ҳам кўмаклашишмоқда.

Куни кеча Бюронинг Қизириқ туман бўлими ходимларининг тушунтириш тарғибот ишлари натижасида 2 та оила сақлаб қолинди.  

Туманда яшовчи Т.Зафаров бир нафар фарзандининг кўнгли ўксик бўлиб улғайишини истамай оиласи билан ажрашишга сабаб бўлган айрим гина-қудратларни унитиб, ўзаро ярашиш истагини билдирди.  

Бюронинг туман бўлими иш юритувида бўлган яна бир алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати юзасидан ижро харакатларига киришилиб, 3 йил аввал суднинг қарори билан ажрашган ёш оилага нисбатан ҳам тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, ўзаро ярашиш таклифи билдирилди.

Бу ёш оила бир нафар фарзандининг ота-онаси бағрида баркамол бўлиб улғайишини истаб ярашишга қарор қилди.  

Эр-хотин муносабатларининг тикланганлиги, оилалар ярашганлиги муносабати билан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари муддатидан олдин тугатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1