1

Наманганда 25 ёшли ёлланма ишчи электр токи уриши оқибатида воқеа жойида вафот этди(видео)

ЖАМИЯТ 28.09.2020, 19:58
Наманганда 25 ёшли ёлланма ишчи электр токи уриши оқибатида воқеа жойида вафот этди(видео)

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, 25 сентябрь куни Янгиқўрғон туманидаги  Водий МФЙ Ипакчи кўчасида таъмирлаш ишлари бўлаётган кўп қаватли уйда ёлланма ишчи бўлиб ишлаётган 25 ёшли фуқарони электр токи уриб, воқеа жойида вафот этган.

ИИБ берган хабарга кўра,   ҳодисага техника хавафсизлиги ёки меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини етарли даражада ташкил этилмаганлиги сабаб бўлган. 

Янгиқўрғон туман СТЭБнинг хулосасида, марҳумда электр травма, организм умумий аспекция, ўнг қўл чап кафти учи юзаси электр тамға кўринишидаги жароҳатлар унинг ўлимига олиб келувчи жароҳатлар эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1