АсосийJamiyat

Сирдарёда акасининг "Нексия-3"ини бошқариб кетаётган 18 ёшли йигит аянчли ЙТҲга учради ва ҳалок бўлди

'Сирдарёда акасининг "Нексия-3"ини бошқариб кетаётган 18 ёшли йигит аянчли ЙТҲга учради ва ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 17:00 ларда 12.07.2002 йилда туғилган фуқаро О.Д. акаси И.Б.га тегишли "Нексия-3" русумли 20 С 730 ЕА автомашинани Сайхунобод тумани ҳудудидан ўтган А-373-автомобиль йўлининг Гулистон-Бўка йўналиши бўйича 44-км.да бошқариб кетаётиб руль бошқарувини йўқотиб йўл четига ағдарилиб ЙТҲ содир этган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ натижасида ҳайдовчи О.Д. олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасидан воқеа жойида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда ҳайдовчиларимиздан транспорт воситасини бошқарган вақтларида тезликни оширмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.

 

    Бошқа янгиликлар