Озарбайжон ва Арманистон ўртасида низоларга сабаб бўлиб келаётган Тоғли Қорабоғда янги ҳарбий можаролар юзасидан муносабатлар. Бу ҳақида Халқаро ва Жаҳон сиёсати, ижтимоий-иқтисодий хабарлар ва таҳлили канали ёзмоқда.
Халқаро ташкилотлар
- БМТ: музокараларга қайтишга чақиради;
- Европа Иттифоқи (ЕИ): томонларни янгидан музокаралар ўтказишга ундайди;
- Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ): масалани ёлғиз тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтади;
- НАТО: ҳарбий амалиётларни дарҳол тўхтатишга чақиради;
Жаҳоннинг қудратли мамлакатлари
- АҚШ: ташқи аралашувлар таъсирини қоралади ва иккала томонни ҳам иложи борича тезроқ музокаралар бошлашга чақиради;
- Хитой: вазиятдан хавотирда. У томонларни вазминликка чақиради;
- Германия: томонларни зудлик билан жангни тўхтатишга чорлайди;
- Франция: можароларни музокара йўли билан ҳал қилишга чақиради;
Қўшнилар
Россия: томонларни тинч музокараларга чақиради;
- Владимир Путин: минтақадаги барқарорликдан манфаатдор. Унинг сўзларига кўра, у бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаган;
- Туркия: бор кучи билан Озарбайжон тарафида бўлади;
- Эрон: томонларни тийилишга ва қайта музокараларга чақиради;
- Грузия: томонларни музокарага чорлайди;
- Михаил Саакашвили (Грузиянинг собиқ президенти): сўзсиз Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини дастаклайди;
Марказий Осиё
- Ўзбекистон: томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақиради;
- Афғонистон: Озарбайжон тарафида эканлигини маълум қилади;
- Қозоғистон: томонларни тинч музокараларга чақиради. Қозоғистон ТИВ, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида можарони ҳал қилишнинг тинч йўлларини излашда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади;
- Тожикистон: томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чорлайди;
- Туркманистон ва Қирғизистон ҳозирча расмий баёнот бергани йўқ.






