АОКАда Кадастр агентлиги матбуот котиби Неъмат Атамуратов иштирокида ўтказилган брифингда соҳага оид муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
❓Турар жойларни баҳолаш тартиби қандай? Ушбу турар жойлар бузилганда тўловлар шу баҳо асосида тўлаб бериладими?
Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1043-сонли қарори асосида у инвентар баҳо солиқ солиш мақсадида баҳоланади.
Уй-жойлар бузилганда эркин баҳолаш марказлари орқали баҳоланади.
❓Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов унидирилмоқда. Бу қонунга зид эмасми?
Йўқ бу қонунга зид эмас. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сонли қарорига мувофиқ тўлов амалга оширилади.
❓Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қойидалари бўйича маълумот берсангиз?
Туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ажратилган ер ажратиш тўғрисидаги қарор, қурилиши тугалланган уй-жойни фойдалнишга қабул қилиш далолатномалари, мулк ҳуқуқни тасдиқловчи туман, шаҳар ҳокимининг қарори, олди-сотди, ҳадя, айрибошлаш, мерос ва бошқа ҳуқуқни белгиловчи хужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
❓Уй отамнинг номида шу уйни қандай қилиб ўзимнинг номимга ўтказсам бўлади?
Отангиз номига ушбу уй-жой белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган бўлса, ундан сўнг давлат нотариал идораси томонидан имзоланган (олди-сотди, ҳадя, мерос ва айрибошлаш) тариқасида давлат хизматлари маркази ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали расмийлаштириб олишингиз мумкин.






