Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошлаб берган #ustozingdan_xabar_ol челленжи давом этмоқда.
Вазир ўринбосари Рустам Каримжонов ҳам Сергели туманидаги 300-сонли ихтисослаштирилган давлат мактабига борди ва устозларини йўқлади.
Вазир ўринбосари бир йўла икки устози — Нодира Садриддинова (синф раҳбари) ва Инобат Хамраева (математика фани ўқитувчиси) билан учрашиб, ташшакурнома ва эсдалик совғаларини топширди.
Рустам Каримжонов аниқ фанларга қизиқиш уйғотган, мантиқий ва танқидий фикрлашга ўргатган математика ўқитувчиси ҳамда таълим билан бирга тарбия берган, доим руҳлантирган синф раҳбарига миннатдорлик билдирди.





