АсосийЖАМИЯТ

“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” нинг 2020/2021 ўқув йили учун стипендиясини олиш учун танлов эълон қилинди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, айтни пайтда жамият Бошқарув раиси М...

'“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” нинг 2020/2021 ўқув йили учун стипендиясини олиш учун танлов эълон қилинди'ning rasmi

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, айтни пайтда жамият Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, жорий йилда ишга тушириладиган синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш “Uzbekistan GTL” заводи учун муносиб кадрлар тайёрлаш ва танлаш бўйича қатор дастурлар амалга оширилмоқда.

Ушбу мақсадлар доирасида завод учун кадрлар тайёрлаш дастурини кенгайтириш ҳамда иқтидорли талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Uzbekistan GTL” МЧЖ 2020/2021 ўқув йили учун стипендия дастурини эълон қилади.

Стипендия дастурида иштирок этиш шартлари бўйича батафсил маълумотларни жамиятнинг расмий веб-сайти www.oltinyolgtl.com ва телеграм-каналида @uzbgtl орқали олишингиз мумкин.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган талабалар жорий йилнинг 15 октябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

© “Uzbekistan GTL” архивидан олинди

Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan GTL” компаниясининг стипендия дастури 2019/2020 ўқув йилида таъсис этилган. Дастур ғолибларига Компания томонидан бир ўқув йили давомида махсус ойлик стипендиясидан ташқари, Компаниянинг офисларида малака ошириш, “GTL” заводида амалиётни ўташ ҳамда ўқишни тамомлагач, ўз мутахассислиги бўйича ишга қабул қилиниш имкониятларига эга бўлади.

    Бошқа янгиликлар