АсосийJamiyat

7 та ҳудудда коронавирусдан зарарланган 184 киши аниқланди. 2 бемор вирус туфайли вафот этди

'7 та ҳудудда коронавирусдан зарарланган 184 киши аниқланди. 2 бемор вирус туфайли вафот этди'ning rasmi

2020 йил 29 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252 (+184) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:

📌Тошкент шаҳрида 248 нафар,  

📌Тошкент вилоятида 106 нафар,  

📌Андижон вилоятида 12 нафар,  

📌Самарқанд вилоятида 10 нафар,  

📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,  

📌Қашқадарё вилоятида 7 нафар,

📌 Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.  

Шундай қилиб юртимизда 52 859 (+393) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 928 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар