1

Нурмат Отабеков «коронавирус уй шароитида кўпроқ юқяпти» деган сўзларини изоҳлади

ЖАМИЯТ 30.09.2020, 12:15
Нурмат Отабеков «коронавирус уй шароитида кўпроқ юқяпти» деган сўзларини изоҳлади

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков сўнгги брифингларнинг бирида айтган — «коронавирус уй шароитида кўпроқ юқяпти» деган сўзларига изоҳ берди.

«Келинг бу саволга жавоб беришдан олдин бир нечта рақамларга аниқлик киритайлик. Республика бўйича COVID-19 юбилан касалланиш мутлоқ (абсолют) сонда 54 мингдан ортиб кетди, бу умумий аҳоли сонига нисбатан 0.15% ни ташкил этади. Бу кўрсаткич ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан нисбий (интенсив) сонда 158.8 ни ташкил этади.  

Энди уй шароитида касалликни юқтириб олиш эҳтимоли юқори деган фикрга қўшилган ҳолда, мазкур фикрни асослаб берамиз. Ҳаво томчи йўли билан юқадиган юқумли касалликлар, жумладан COVID-19 касаллиги ҳам ёпиқ жойларда тез тарқалади. Негаки, ёпиқ жойда вирус узоқ муддат сақланибгина қолмасдан, яқин мулоқотлар натижасида бир одамдан иккинчи одамга юқиш эҳтимоли ортади.  

Амалиётда кўраяпмизки, агар касаллик бирон бир хонадонда қайд этилса, биттагина бемор қайд этилиши билан чегараланиб қолмаяпти, аксинча баъзи ҳолларда бемор яқинларининг,  оила-аъзоларининг қарийиб барчасига касаллик юқаяпти. Таҳлиллар беморлар билан хонадон шароитида мулоқотда бўлганларнинг 50-100 фойизига касаллик албатта юқишини кўрсатаяпти. Афсуслар бўлсинким, битта хонадондан бир нечта одам вафот этган ҳолатлар ҳам мавжуд.

Тан олишимиз керакки, биз кўчада масъулиятни, жавобгарликни сезганимиздан, истиҳола қилганимиздан, уялганимиздан бўлса ҳам карантин ва чеклов тадбирларига тўлиқ ёки қисман риоя этамиз. Уйдачи, уйга келгач бу каби талаблар борлигини тўлиқ унутамиз, ўзимизни эркин тутамиз, маиший мулоқотларимиз кенгайтирамиз.  

Сиз кўчадан касалликни юқтириб олдингиз дейлик, ҳали касаллик белгилари намоён бўлмаган ёки тест синамасини топширмагансиз, демак касалликнинг яширин даврида уйда бўлиш баробарида Сиз кўплаб оила-аъзоларингизни хавф остига қўясиз»  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1