АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида 198 нафар коронавирусдан зарарланганлар аниқланди. Икки бемор вафот этди

2020 йил 30 сентябрь соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд эт...

'Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида 198 нафар коронавирусдан зарарланганлар аниқланди. Икки бемор вафот этди'ning rasmi

2020 йил 30 сентябрь соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 717 (+198) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:  

  • 148 нафари Тошкент шаҳрида,  
  • 25 нафари Жиззах вилоятида,  
  • 17 нафари Андижон вилоятида  
  •  8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Бугун айни пайтга қадар:  

  • Тошкент шаҳрида 234 нафар,  
  • Тошкент вилоятида 47 нафар,  
  • Наманган вилоятида 27 нафар,  
  • Жиззах вилоятида ҳам 27 нафар,  
  • Андижон вилоятида 20 нафар,  
  • Самарқанд вилоятида 12 нафар,  
  • Хоразм вилоятида 9 нафар,  
  • Навоий вилоятида 8 нафар,  
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 53 366 (+396) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 881 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар