АсосийJamiyat

Жиззахда коронавирусдан даволанаётган бемор уларга ҳатто тушлик ҳам берилмаётганидан шикоят қилмоқда. Прокуратура текширув бошлади (видео)

'Жиззахда коронавирусдан даволанаётган бемор уларга ҳатто тушлик ҳам берилмаётганидан шикоят қилмоқда. Прокуратура текширув бошлади (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда коронавирусга чалиниб даволанаётган фуқаро Қ.Абдусаттаровнинг Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга мурожаати видеоси тарқалди.

Унга кўра, Қ.Абдусаттаров Жиззах вилоятидаги коронавирусга чалинган беморларни даволаш марказида даволанаётганлиги, коронавирусга чалинганлар учун давлат томонидан 32 млн. сўм пуллар ажратилаётган бўлса-да, беморлар дориларни шахсий маблағлари ҳисобидан сотиб олаётганликлари, беморларга тушлик овқати берилмаётгани, муассасадаги бўш ўринларга беморлар сунъий равишда қабул қилинмаётганлиги айтилган.

Айни пайтда мазкур видеомурожаат Бош прокуратура томонидан кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Матбуот хизмати.

 Мазкур мурожаатда баён қилинган ҳолатлар юзасидан Жиззах вилоят прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари бошланди. Натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар берилади, дейилмоқда расмий баёнотда.

    Бошқа янгиликлар