АсосийJamiyat

"Янада юқори кўрсаткичларга эришишингизга ишонаман". Қишлоқ хўжалиги вазири ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади

'"Янада юқори кўрсаткичларга эришишингизга ишонаман". Қишлоқ хўжалиги вазири ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади'ning rasmi

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазири байрам табриги йўллади.

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва кўп минг сонли соҳа ходимлари номидан умумхалқ байрами-Устозлар ва мураббийлар куни муносабати билан табриклайман.

         Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида янги Ўзбекистонни бунёд этиш, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барча жабҳаларидаги жадал ислоҳотлар, илм-фан ютуқлари, инновацион ва рақамли технологияларга таянган ҳолда миллий тараққиётга эришиш борасида мамлакатимизда кенг қўламли тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар асосида соҳада илм-фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш, илғор хорижий тажриба ва замонавий билимга эга юқори малакали кадрлар тайёрлашга давлат даражасида эътибор кучайтирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 
2020 йил 30 июлдаги “Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари каби муҳим ислоҳий ҳужжатлар қабул қилиниши кадрлар тайёрлаш жараёнига халқаро таълим стандартлари ва илғор педагогик технологияларни жорий этишда муҳим омил бўлди.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали, 15 та Агротехнологиялар техникумлари ташкил этилиши соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш имкониятларини кенгайтирди.          Кафедраларга таълим йўналишига мос илмий-тадқиқот муассасалари бириктирилиши, кичик инновацион корхоналар ва ахборот-маслаҳат марказлари фаолияти йўлга қўйилиши, илмий, педагогик ва инновацион ишларни ўзаро мужассамлашган ҳолда юритиш, илмий салоҳиятни оширишда қулай шароитлар яратди.

Сўнгги йилларда 9 нафар талабалар халқаро ва миллий фан олимпиада ва танловларида муваффақият қозонгани, 10 нафар профессор-ўқитувчилар ҳамда 8 нафар талабаларимиз давлат мукофотларига,18 нафар талабаларимиз давлат ва номдор стипендияларга сазовор бўлгани Сизларнинг бирдамлик ва ҳамжиҳатликдаги самарали фаолиятингиз эътирофидир.

         2019 йил якунлари билан Тошкент давлат аграр университети миллий ретингда 5 поғонага кўтарилиб, мамлакатимиз олий таълим муассасалари ичида 6-ўринга чиқишига эришишида Сиз, азиз устозларнинг ҳиссангизни алоҳида мамнуният билан қайд этаман. Келгусида таълим сифатини ошириб бу натижани янада яхшилаш билан бир қаторда халқаро рейтингда ҳам олий таълим муассасаларимиз мавқеини мустаҳкамлаш учун ҳамкорликда юқори кўрсаткичларга эришишингизга ишонаман.

  Ҳурматли устозлар!

         Яна бир бор Сиз-қадри баланд устозларни мушарраф касб байрамингиз билан табриклаб, Сизга ва оилангизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, бахт ва омадлар тилайман.

 

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазири

               Ж.Ходжаев

    Бошқа янгиликлар