АсосийJamiyat

Арнасойда эри дўппослаган 28 ёшли аёл "тез тиббий ёрдам"га тушди. Аёл хиёнатда айбланмоқда

'Арнасойда эри дўппослаган 28 ёшли аёл "тез тиббий ёрдам"га тушди. Аёл хиёнатда айбланмоқда'ning rasmi

 Арнасой тумани Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган Д.Ю. туман тиббиёт бирлашмасидан биринчи тез тиббий ёрдам олди, дея хабар бермоқда Жиззах вилояти ИИБ.

Келтирилишича, шифохона ходимининг ички ишлар органларига хабарига кўра, аёл турмуш ўртоғи томонидан калтакланган. 

Дастлабки суриштирув ишлари жараёнида аниқланишича, эркак хотинини хиёнатда айблаган ва унга тан жароҳати етказган.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар