Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, “Боғзор” маҳалласида яшовчи 48 ёшли В.М. эҳтиётсизлиги сабабли тўртинчи қават деразасидан йиқилиб тушганлиги боис яқинда шифохонага жойлаштирилди.
Аёлдан хабар олиб, унинг аҳволини билиш, ҳодиса сабабларини аниқлашга қарор қилинди.
Суҳбат давомида аёл ҳақиқатдан ҳам эҳтиётсизлиги сабабли йиқилганини, уйни тозалаш олдидан оила аъзолари билан спиртли ичимликлар истеъмол қилганини маълум қилди. Маст ҳолатда бўлгани сабабли мувозанатни йўқотган В.М. ҳеч кимга эътирози йўқлигини билдирди.
Шу билан бирга В.М. яқинда биометрик паспорти, хорижга чиқиш паспорти ва бошқа ҳужжатлари бўлган пакетни йўқотганини маълум қилди. Йиқилгандан сўнги ҳолати сабабли унинг учун йўқолган ҳужжатларини тиклаш анча қийин бўлади. Чилонзор МваФРБ ходимлари унга ушбу масалада ёрдам беришди, уни бўлибгача олиб бориб, биометрик маълумотлар олингандан сўнг қайтариб уйига етказиб қўйишди.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Эслатиб ўтамиз, маст ҳолатда ҳар қандай одамнинг эътибори сусаяди, шунинг учун қийин ишларни бошқа кунга қолдирган маъқул.






