ДТМ хориждаги олийгоҳларда сиртқи ёки масофавий таълим олишни режа қилаётганлар диққатига муҳим маълумотни эълон қилди.
Унда айтилишича, Ўзбекистонда хорижий ОТМ томонидан берилган масофадан ўқитилган ва 3 йиллик сиртқи таълим дипломлари тан олинмайди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси қуйидагиларни маълум қилади:
Aйни пайтда Ўзбекистонда олий таълим, кундузги, кечки ва сиртқи шаклда олиб борилади. Aмалдаги қонунчиликда олий таълим олиш учун масофавий таълим шакли назарда тутилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарори билан билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб 36-бандида маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса тан олишни рад етишга асос бўлиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан хорижий ОТМларда масофадан туриб ўқигани учун берилган дипломлар Ўзбекистонда тан олинмайди.
Бундан ташқари, бир қатор хорижий ОТМлари томонидан бакалавриат учун 3 йил ёки ундан кам муддатга сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таклиф этилмоқда.
Юртимизда сиртқи таълимда ўқиш муддати 5 йил этиб белгиланган бўлиб, хорижий давлатларда касбий маълумот тўғрисида ҳужжат берадиган таълимнинг умумий меъёрий даври (тўлиқ умумий ўрта ёки ўрта маълумот олингандан кейин) Ўзбекистон таълим стандартларида назарда тутилган даврдан икки йилдан кам бўлса ҳужжатларни тан олиш рад этилиши белгиланган.
Шундай қилиб, хорижий ОТМларнинг бакалавриат йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклида 3 йил ёки ундан кам муддатда ўқиб олинган дипломлари Ўзбекистонда тан олинмайди.






