АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги адолатсиз ЙПХ инспектори жазоланди

'Қашқадарёдаги адолатсиз ЙПХ инспектори жазоланди'ning rasmi

2020 йил 27 сентябр куни  ижтимоий тармоқларда  тарқалган “ҚАШҚАДАРЁДАГИ АДОЛАТСИЗЛИК! ХОДИМГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛДИ?” сарлавҳали видеотасвир юзасидан  Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Ўрганиш давомида, вилоят ИИБ ЙҲХБ  йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Т.У 2020 йил 20 август кунидаги хизмат тақсимотига кўра Қарши шаҳар ҳудуди бўйлаб  хизматга жалб қилинган. 

Шу куни соат 10:15 лар чамасида хизмат ўтаб турган вақтида, “Нексия” русумли 70 F 409 KA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси Қарши шаҳар Насаф кўчасида жойлашган “Умида” чойхонаси рўпарасида тўхтаб турган вақтида ҳайдовчининг ҳужжатларини кўздан кечириш учун унинг ёнига боради. Ҳайдовчига ўзини таништириб, ундан автомашина бошқаришга оид ҳужжатларини талаб қилганида ҳайдовчи унинг ҳужжатларни текшириш учун тақдим этишда ифодаланган қонуний талабларини бажармаганлиги сабабли, фуқаро Н.Н томонидан содир этилган қоидабузарликни қайд этади. 

Маълум қилинишича, инспектор ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг амалдаги меъёрий буйруқлари талабларини бузилишига йўл қўйган. 

Бу ҳолат эса фуқаронинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлганлиги учун, хизмат текширув давомида йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Т.У.га “Танбеҳ” интизомий жазоси берилганлиги маълум қилинди.

 

    Бошқа янгиликлар