АсосийJamiyat

ССВ қайси тиббиёт олийгоҳларида анъанавий таълимга ўтишга рухсат берилганини маълум қилди

'ССВ қайси тиббиёт олийгоҳларида анъанавий таълимга ўтишга рухсат берилганини маълум қилди'ning rasmi

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб,  Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларини қисман анъанавий шаклга ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Шунга кўра, октябрь ойидан:

  • Тошкент тиббиёт академияси ва унинг  филиаллари,  
  •  Тошкент тиббиёт педиатрия институти,  
  • Қорақалпоғистон тиббиёт институти,  
  • Тошкент фармацевтика институти,
  • Тошкент давлат стоматология институти,  
  • Андижон давлат тиббиёт институти,
  • Бухоро давлат тиббиёт институти,
  • Самарқанд тиббиёт институтининг  

бакалавриат йўналишини битирувчи босқич талабалари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун анъанавий шаклда ўқишлар бошланмоқда.

Республика махсус комиссияси қарори билан бугундан бошлаб тиббий олий таълим муассасаларининг талабалари учун анъанавий шаклда ўқишлар бошланганлиги хабар қилинган эди. 

 

    Бошқа янгиликлар