2020 йил 3 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 924 (+148) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-85 нафари Тошкент шаҳрида,
- 23 нафари Тошкент вилоятида,
-19 нафари Жиззах вилоятида,
-12 нафари Самарқанд вилоятида,
-9 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 54 456 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 992 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.






