АсосийDunyo

Коронавирус билан касалланган Трамп оммага кўриниш берди ва шифохонага йўл олди

'Коронавирус билан касалланган Трамп оммага кўриниш берди ва шифохонага йўл олди'ning rasmi

Дональд Трамп коронавирус билан касалланганидан бери биринчи марта омма олдида пайдо бўлди. Бу ҳақда ntv.ru ёзмоқда.

Телевизион камераларни кўриб, у вертолётга ўтирди ва Мэриленддаги ҳарбий касалхонага йўл олди, Трамп у ерда бир неча кун ётади. Шифокорлар касалхонага ётқизишни талаб қилишди.

Оқ уй раҳбари мутахассислар назорати остида бўлади ва ўз вазифаларини тиббий марказ ҳудудида жойлашган президент девонидан бажаради. Касалхонага кетишдан олдин Трамп тарафдорларига видеомурожаат юборди, унда у ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган.

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга коронавирусдан тезроқ шифо топишини тилаб, мактуб йўллади

    Бошқа янгиликлар