1

Жарқўрғонда юз берган ЙТҲда 21 ёшли ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди

ЖАМИЯТ 03.10.2020, 16:11
Теглар: ИИВ, Жарқўрғон, ЙҲХББ
Жарқўрғонда юз берган ЙТҲда 21 ёшли ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди

Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 11:10 ларда, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, “Оқтепа” махалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1603-километрида, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган С.С. тегишли ҳужжатларсиз “Нексия” русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда “Жарқўрғон-Термиз” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, қувиб ўтиш қоидаларига амал қилмасдан қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган Р.Ш. бошқарувидаги автобус билан тўқнашган.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 21 ёшли С.С. ва ушбу автомобиль йўловчиси 1999 йилда туғилган О.Р.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. 

Шарҳлар

"Мен 18 га кирганман" — Малибу бошқарган 14 яшар бола (видео)

21.02.2022, 10:00

Хоразм вилоятида ўтказилган текширувлар давомида, ЙПХ ходими томонидан давлат рақам белгиси бўлмаган "Малибу" автомобили тўхтатилган. Шундан сўнг, машинадан ёш болакай тушиб келади. Бола 18 ёшга кирганлигини...
ЙҲХББ ҳайдовчиларни қатъий огоҳлантирмоқда

13.12.2021, 09:21

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ноқулай об-ҳақо шароити юзага келаётгани муносабати билан барча ҳайдовчиларни огоҳ бўлишга чақирди."Ҳурматли ҳайдовчилар",-дея мурожаат этади...
"Ўғлини автомобиль уриб юборган ота" юзасидан ЙҲХББ маълумот берди

17.09.2021, 12:05

Ижтимоий тармоқда "Ўғлини автомобиль уриб юборгани ҳақида ота мурожаат қилмоқда" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.Унга кўра, жорий йилнинг 12 сентябрь куни...
Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди

03.09.2021, 16:22

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди.Подполковник Нигматов Руфтулло Олимжонович ИИВ Aкадемияси бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар Р.Нигматов Ўзбекистон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1