1

Касби тумани ҳокими аҳолидан узр сўради

ЖАМИЯТ 03.10.2020, 18:39
Касби тумани ҳокими аҳолидан узр сўради

Жорий йилнинг 1 май куни “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Мазкур рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, Қашқадарё вилоятининг Касби ва Нишон туманлари "қониқарсиз" деб топилган. Ушбу ҳолат бўйича бугун, 3 октябрь куни Касби тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман кенгашларининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Касби туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сессия ишида Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев аҳолидан узр сўради.

"Мен Касби тумани ҳокими ҳамда 4 сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда 2019 йил рейтинг кўрсаткичлари якунлари бўйича “қизил ҳудудга” кириб қолганлиги сабабли, сизлардан ҳамда сизлар орқали туман аҳолисидан кечирим сўраймиз. Рейтинг даражаси паст бўлган кўрсаткичларни ўрганиб, таҳлил қилиб чиқдик ва туманни қизил ҳудуддан ҳоли қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ўсув нуқталарини белгилаб олдик", - деди ҳоким.

Қайд этилишича, 2020 йил охиригача жами саноат йўналишида 195 та янги иш ўринларини яратиш ҳисобига қиймати 12 млрд. сўмлик 15 та лойиҳалар ишга туширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1