1

ХТВ ишчи гуруҳи Оҳангарондаги мактаблар ҳолатини ўрганди

ЖАМИЯТ 03.10.2020, 18:59
ХТВ ишчи гуруҳи Оҳангарондаги мактаблар ҳолатини ўрганди

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилояти Оҳангарон туманида таълим муассасалари ҳолатини ўрганмоқда, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Ишчи гуруҳ тумандаги бир нечта мактабларда яратилган шарт-шароитлар, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди. Жумладан, Оҳангарон туманидаги 52 та мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги билан биргаликда, қуйидаги масалалар алоҳида ўрганилди:

-  Мактаблардаги компьютер синф хоналарининг жиҳозланганлиги;  

-  Интернет инфратузилмаси етиб борганлиги;  

-  Информатика фанининг ўқитилиши жараёнлари;

-  Ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва бошқалар.  

Ўрганиш якунида тумандаги мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кучайтириш, АКТ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган режалар белгилаб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1