1

Пайариқ туманидаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси турмушга чиққани ҳақидаги хабар юзасидан расмий маълумот берилди

ЖАМИЯТ 03.10.2020, 19:48
Пайариқ туманидаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси турмушга чиққани ҳақидаги хабар юзасидан расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги 97-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси З.А.нинг турмушга чиққанлиги билан боғлиқ маълумотлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганиш ишларига мувофиқ Пайариқ тумани халқ таълими бўлими қуйидагиларни маълум қилди:

"З.А.нинг ота-онаси 2018 йилда ажрашган. 2018 йил ноябрь ойида З.А.нинг онаси Ҳилола М. З.А. ва яна уч нафар фарзандини Пайариқ тумани “Фитрат” маҳалласида истиқомат қилувчи онаси Норчучук М.га ташлаб, Россия давлатига ишлаш учун кетади.

Ўтган вақт давомида 97-умумий ўрта таълим мактаби директори А. Қоржовов, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Аминова, “Фитрат” маҳалласи раиси М.Турдиева биргаликда ота-онаси хорижга ишлаш мақсадида кетган ва яқинлари қарамоғида қолган ўқувчиларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг оилавий шароитлари ўрганилган. Жумладан, З.А. яшаётган хонадонда ҳам бўлиб, бувиси Норчучук М.га вояга етмаган фарзандларнинг таълим-тарбиясини алоҳида назоратга олиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилган" дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда, 97-умумий ўрта таълим мактабида анъанавий дарслар жорий йилнинг 28 сентябридан бошланди. Мактабнинг 9-синфини битирган З.А. янги ўқув йилидан ўз қизиқишлари ва хоҳиш-истагига кўра, Пайариқ тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида тикувчилик йўналиши бўйича ўқишни давом эттирмоқда. Жорий йилнинг 1 октябрида эса яқинларининг розилиги билан турмушга узатилган.

Пайариқ тумани ХТБ Конституциянинг 64-моддасида ота-онанинг фарзандларини боқиш ва тарбиялашга мажбур эканлиги белгилангани, шунингдек, Оила кодексининг 73-моддасида “Ота-онанинг болаларга таълим-тарбия беришга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари” аниқ белгилаб қўйилганини эслатиб ўтган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1