1

Бeктeмир тумани ҳокими битирувчилари энг кўп ўқишга кирган мактаб жамоасига "Spark" бермоқчи

ЖАМИЯТ 03.10.2020, 21:35
Бeктeмир тумани ҳокими битирувчилари энг кўп ўқишга кирган мактаб жамоасига "Spark" бермоқчи

Бектемир туман ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши бўйича энг юқори натижа кўрсатган тумандаги мактаб жамоасига "Spark" автомобили топширилишини эълон қилган.

Бугунги кунда мазкур совринни олиш учун тумандаги мактаблар ўртасида соғлом рақобат кетмоқда. Агарда мактабнинг жами битирувчилари кўрсатгичи 50% дан юқори бўлса, ўша мактаб жамоасига автомобиль топширилади.

Бектемир туман халқ таълими бўлими матбуот хизматининг хабар беришича, байрам муносабати билан ҳозирги кунда ўқувчиларининг натижалари юқори бўлган 3 та мактаб жамоаси пул мукофотлари билан тақдирланди.

Унга кўра:

1-ўрин - 291-сонли умумтаълим мактаби - 10 млн. сўм,

2-ўрин - 290-сонли умумтаълим мактаби - 7,5 млн. сўм,

3-ўрин - 293-сонли умумтаълим мактаби - 5 млн.сўм пул мукофотлари мактаб жамоасига топширилди.

Тез орада олий мукофот - "Spark" автомобили ҳам ўз эгасига топширилиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1