1

Пахта теримида даромад топган оилалар ижтимоий нафақадан кесиладими?

ЖАМИЯТ 03.10.2020, 22:33
Пахта теримида даромад топган оилалар ижтимоий нафақадан кесиладими?

"Мен 3 ҳафта давомида пахта йиғим-теримида ишлаб пул топдим. Менга маҳалла томонидан кам таъминланган оилаларга тўланадиган ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўхтатиб қўйилишини айтишди. Мазкур ҳолат қонунийми?"

Мазкур саволга Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб берди:

— “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 38-бандида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш қачон ва қандай ҳолларда тўхтатилиши белгилаб қуйилган.

Булар:

•  тўловнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган;

•  болалар болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқини истисно этувчи ёшга тўлган;

•  бола парвариши бўйича нафақа олувчи она ишга чиққан;

•  доимий яшаш жойи ўзгарган;

•  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг ушбу тўловларга эҳтиёжмандлиги йўқлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган;

•  фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатган бузилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланган ҳолларда.

Демак, мазкур ҳолатда МФЙ томонидан сизинг пахта теримида топган моддий маблағингизни асос қилган ҳолда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўхтатиб қўйилиши мумкин эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1