АсосийJamiyat

Яна 97 кишида коронавирус аниқланди, 398 бемор тузалди

'Яна 97 кишида коронавирус аниқланди, 398 бемор тузалди'ning rasmi

2020 йил 3 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 238 (+97) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент вилоятида, 27 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, бугун Тошкент шаҳрида 241 нафар, Тошкент вилоятида 96 нафар,  Наманган вилоятида 20 нафар,  Жиззах вилоятида 15 нафар,  Фарғона вилоятида 10 нафар,  Навоий вилоятида 7 нафар,  Хоразм вилоятида 5 нафар,  Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.  

Шундай қилиб, юртимизда 54 854 (+398) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 907 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда.

    Бошқа янгиликлар