Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 октябрь кунги статистикани эълон қилди. Унга кўра, мамлакатимизда:
- 462 ҳолатда касаллик қайд этилди (кеча 2 октябрда 486 ҳолатда). Жами касалланганлар 58 238 нафарга етди.
- Тошкент шаҳри, Наманган, Тошкент, Жиззах, Фарғона, Навоий, Хоразм ҳамда Қашқадарё вилоятларида 398 нафар бемор тузалди (кеча 2 октябрда 501 нафар);
- 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 477 нафарга етди.
Кеча 3 нафар бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 475 нафарга етган эди.
- Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 58 238 нафар бемордан 54 854 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
- Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 907 нафар бемордан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.






