Жорий йилнинг 3 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Миришкор тумани ЙПХ ходими белгилар фарқига бормайдими?” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 30 сентябрь куни Миришкор тумани ИИБ ЙҲХГ ЙПХ испектори Н.Бўриев белгиланган тақсимот асосида Жейнов қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 4К278 йўлининг 38-километрида хизмат олиб борган.
Видео лавҳа ўрганилганда маълум бўлишича, ўша вақтда, “Жейнов деҳқон бозори” рўпарасида ўрнатилган 3.27. - “Тўхташ тақиқланган” ва ушбу йўл белгиси остида ўрнатилган 7.1.1. – “Манзилгача бўлган масофа” йўл белгиларидан кейин тўхтаб турган “Матиз” ҳайдовчисининг ёнига бориб, ўзини таништириб, тақиқловчи белги таъсир доирасида тўхтаб турганлигига эътироз билдирган.
Ҳайдовчи ҳам ўз эътирозларини, йўл белгиси 150 м масофадан сўнг таъсир этишини айтиб, ҳолатни шахсий уяли алоқа воситаси орқали тасвирга олган ва ижтимоий тармоқда тарқатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.






