“Пастдарғомтумангаз” бўлими ҳисоб рақамига биллинг дастури орқали келиб тушган пул маблағлари таҳлил қилинганда, бўлим биносида жойлашган “Сифат Экспресс” хусусий корхонаси Paynet шохобчаси орқали истеъмолчиларнинг газ учун тўлаган нақд пуллари талон-торож қилинганлиги аниқланган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Унга кўра, 1031 тартиби бўйича июль ойида 21 млн 616, 8 минг сўм, август ойида 59 млн 349,0 минг сўм истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб рақамига киритилган, аммо маблағлар “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти ҳисоб рақамига келиб тушмаган.
“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали томонидан ушбу масалани кўриб чиқиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун ўрганилган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.






