АсосийJamiyat

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги аёлларнинг оилавий турмуш муаммоларини бартараф этишга кўмаклашувчи Ишонч телефонини ишга туширди

'Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги аёлларнинг оилавий турмуш муаммоларини бартараф этишга кўмаклашувчи Ишонч телефонини ишга туширди'ning rasmi

Хотин-қизларининг оилавий турмуш муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш, ҳаётий ҳақ-ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш, уларнинг маиший зўравонлик қурбонига айланиб қолишларини олдини олиш, ҳаётини қайта йўлга қўйишда моддий ва маънавий, тиббий-психологик ёрдам бериш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 1146 қисқа рақамли Ишонч телефони ўз фаолиятини бошламоқда.

Вазирлик Зўравонликдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика маркази қошида мазкур Ишонч телефони фаолиятини жорий йилнинг 10 октябрь санасидан йўлга қўйиш ва уни молиялаштириш бўйича БМТнинг Aҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПA) билан ўзаро келишувга эришди.  

Ишонч телефони орқали зўравонлик қурбонига айланган хотин-қизларга ҳаётидаги мавжуд оғир вазиятлардан чиқишларига ёрдам берилиб, уларга зарур руҳий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак берилади. Бунда мурожаатчиларнинг хоҳишига кўра, унинг шахси сир сақланади.

    Бошқа янгиликлар