АсосийJamiyat

"Ўзим ўқитувчиман, шунақа кўп ойлик оламизми?" - депутатнинг чиқишидан сўнг ўқитувчи қанча ойлик олишини ҳисоблаб берди

'"Ўзим ўқитувчиман, шунақа кўп ойлик оламизми?" -  депутатнинг чиқишидан сўнг ўқитувчи қанча ойлик олишини ҳисоблаб берди'ning rasmi

Миллий тикланиш демократик партияси депутати Жаҳонгир Зияев бир қанча давлатлардаги ўқитувчилар ойлигини келтириб, "Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларининг ўртача ойлик маоши 2018 йил 1 сентябрдан 1 млн 749 500 сўм (222,5 доллар, йилига 2670 доллар)ни ташкил қилади. 2019 йил 1 январдан эса уларнинг маошини 2 млн 501 минг сўмга (318,1 доллар, йилига 3817 доллар) етказиш кўзда тутилган", деб айтган.

Шундан сўнг блогер Зафарбек Солижонов ўз каналида ўқитувчилардан бирининг қуйидаги муносабатини жойлаштирди.

"Ҳозир 1 ставка дарс учун 1.9 миллион сўм ойлик ёзилади. Қўлимга 1.6 миллион сўм тегади. Курсга ҳисобласак 160 АҚШ доллари экан, таҳминан. Менинг ҳисоб-китобларимга кўра, 2018 йил яхши эди. Таҳминан 222 $ олардик, нархлар ҳам ҳозиргидек қиммат эмасди.

Ишга бориб келишимга 2018 йили 2000 сўм кетарди. Ҳозир йўл ҳақи 4 баробар ошган - 8000 сўм кетяпти. Ундан ойлик ошмагани яхшику. Тепадаги депутатнинг фикрини ўқиб ҳайрон қолдим. Ўзим ўқитувчиман, шунақа кўп ойлик оламизми?"

 

 

    Бошқа янгиликлар