АсосийJamiyat

5-синф "Она тили" дарслигидаги хатолар юзасидан Республика таълим маркази изоҳ берди

'5-синф "Она тили" дарслигидаги хатолар юзасидан Республика таълим маркази изоҳ берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 5-синф "Она тили" дарслиги юзасидан турли таҳлилий фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ушбу билдирилган эътирозларга ХТВ ҳузуридаги Республика таълим маркази матбуот бўлими ўз муносабатини билдирди

2020-2021-ўқув йили учун чоп этилган 5-синф "Она тили" дарслиги юзасидан келиб тушган эътирозлар Республика таълим маркази мутахассислари ҳамда тақризчилар томонидан ўрганиб чиққан ҳолда қуйидагиларни маълум қилади:

1."Ўзбек тилининг изоҳли луғати", "Ўзбек тилининг имло луғати" (2003 й. Ш.Раҳматуллаев), "Ўзбек тилининг имло луғати" (2013 йил, "Академнашр")га кўра дарсликда келтирилган “suiisteʼmol” ва “televideniye” сўзларида имловий хатоликлар йўқ.

2.“Yozing”, “matnga”, “namoyish”, “unutmadim” сўзларини бўғинга кўчиришдаги техник хатоликлар ҳақиқий нашрда тўғирланган ва ушбу сўзлар бўғинга кўчирилмай жойлаштирилган.

3. Ҳақиқий нашрда “muallif” ва “qisqartirib” сўзларидаги техник ҳолатга йўлга қўйилган имловий хатоликлар бартараф этилган.

4. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати"га кўра, buxgalter (нем.buch-китоб+halter-олиб юрувчи, тутиб турувчи) ҳисобчи сўзи айнан шу тарзда берилган.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази дарсликлар юзасидан ҳар қандай асосли ва конструктив фикр-мулаҳаларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдиради.

    Бошқа янгиликлар