1

Тўйлар бир кунда ўтказилади. "Қуда чақирди", "сеп ёйди", "тоғора юбориш" кабиларга йўл қўйилмайди

ЖАМИЯТ 04.10.2020, 18:18
Тўйлар бир кунда ўтказилади. "Қуда чақирди", "сеп ёйди", "тоғора юбориш" кабиларга йўл қўйилмайди

Тўй ва маросимлар фақат бир кунда ўтказилади.  "Қуда чақирди", "куёв чақирди", "тоғора юбориш" кабиларга йўл қўйилмайди.

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг ўн учинчи сессиясида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартиби кўриб чиқилди. Кенгаш қарорига кўра, карантин даврида республика махсус комиссияси қарорига қатъий риоя қилган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун соат 06:00 ва 23:00 оралиғида 30 нафар иштирокчи билан ўтказилиши белгиланди.

Қарорга мувофиқ, тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла)ни хабардор қилиши зарур. Шунингдек, миллий анъаналарга ёт «келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш» кабиларни ўтказишга йўл қўйилмайди.

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирлар -«етти», «пайшанбалик», «якшанбалик», «йигирма», «қирқ», «ҳайит», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш» кабиларни ўтказиш таъқиқланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1