4 октябрь куни соат 17:00 лар атрофида, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган “Туркистон” тўйхонаси яқинида, 1994 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги “Ласетти” ҳамда 2000 йилда туғилган С.Ғ. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлди. Оқибатда “Нексия” русумли автомобилда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Натижада, “Нексия” русумли автомобиль йўловчиларидан бири тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилгани айтилмоқда.
Юзага келган ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда. Видео: