1

Ўзбекистонда USAID ваколатхонаси очилди

ЖАМИЯТ 04.10.2020, 20:33
Ўзбекистонда USAID ваколатхонаси очилди

АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) 30 сентябрь куни Ўзбекистонда икки томонлама миссия ташкил этилганлигини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига таяниб Дарё хабар қилди.

Бунгача агентликнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Марказий Осиёда (Олмаотада) USAID миссиясининг таркибига кирган. Бир вақтнинг ўзида Тожикистонда янги USAID миссияси очилган.

«Миссиялар USAID фаолиятининг марказидир ва Қўшма Штатлар мамлакат ҳукумати ва аҳолиси билан тўғридан-тўғри ва мазмунли муносабатларни ўрнатишга содиқлигини намойиш этади», – деди Жон Барса.

Жон Барсанинг таъкидлашича, миссиялар USAID фаолият юритадиган асосий марказ бўлиб, у Қўшма Штатларнинг ҳукумат ҳамда мамлакат халқи билан тўғридан-тўғри ва сермазмун муносабатларни ўрнатишга содиқлигини намойиш этади. Шунингдек, ушбу миссиялар минтақадаги фаолиятини мувофиқлаштиришга ёрдам бериб, Марказий Осиёдаги бирор-бир давлат эътибордан четда қолмаслигини таъминлайди.

Жон Барса февраль ойида АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 2019–2025 йилларда Марказий Осиё бўйича АҚШнинг янги стратегиясини тасдиқлаганини эслаб ўтди. Қайд этилишича, янги миссияларнинг очилиши ушбу стратегияни амалга оширишнинг бир қисмидир.

Онлайн тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов расмий Тошкент УСАИДънинг Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши ва унинг мамлакат тараққиётига қўшган ҳиссасини юқори баҳолашини таъкидлади.

У Марказий Осиё бўйича АҚШ стратегиясининг мақсадлари Ўзбекистоннинг устувор йўналишлари ва қарашларига тўғри келишини таъкидлади.

Янги миссиялар 2021 йилда тўлиқ ишга туширилиши кутилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1