1

Айни пайтда 565 нафар бемор оғир, 301 нафари эса ўта оғир аҳволда

ЖАМИЯТ 04.10.2020, 23:39
Айни пайтда 565 нафар бемор оғир, 301 нафари эса ўта оғир аҳволда

ССВ маълумотига кўра, 4 октябрь куни мамлакатимизда 449 ҳолатда касаллик қайд этилди.  

Шу билан бирга, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 482 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Самарқанд, Андижон ҳамда Қашқадарё вилоятларида 464 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 58 687 нафар бемордан 55 318 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 887 нафар бемордан 565 нафари оғир, 301 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1