1

"Чинни бозор" ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқ эканлиги маълум қилинди

ЖАМИЯТ 05.10.2020, 09:40
"Чинни бозор" ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқ эканлиги маълум қилинди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Чинни бозор” маъмурияти пахта мавсуми учун тадбиркорлардан ноқонуний равишда 1500000 сўмдан пул талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизматининг ёзишича, шу муносабат билан Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Малика Қодирхонова томонидан ушбу хабарнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билиш мақсадида жойига чиқиб ўрганди.

Сенат аъзолари “Чинни бозор”даги 20 дан ортиқ дўконлар фаолияти билан танишди. Сотувчилар билан бўлган суҳбат чоғида ушбу хабар ҳақиқатдан йироқ эканлиги маълум бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1